...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чикагода самолёт ёниб кетди


11:14, 29.10.2016 Олам
 2 669

Самолёт ундан аввал Лондондан 3 соат кечикиб етиб келгани айтилади.

28 октябрь куни Чикагода “American Airlines” авиакомпаниясига қарашли Boeing 767-300 самолёти Майамига учаётган вақтида шошилинч равишда қўнишга мажбур бўлди. Хорижий ОАВда келтирилаётган видеодан кўриш мумкинки, самолёт қўниш чоғида бортда ёнғин юзага келган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармасидан хабар қилишларича, самолёт шиналарнинг тешилганлиги туфайли Майамига парвозни тўхтатган. Самолёт бортида ёнғин чиқиб, учиш-қўниш йўли қора тутун билан қопланган.
 
Самолёт бортида 160 нафар йўловчилар ва экипаж аъзолари бўлган. Сўнгги хабарларга кўра, 20 киши турли жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
 
“American Airlines” авиакомпанияси эса бу ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Двигателнинг носозлиги туфайли самолёт шошилинч равишда қўниб, натижада самолёт бортида ёнғин чиққан. Яна бир хабарга кўра, самолёт ундан аввал Лондондан 3 соат кечикиб етиб келган.
 
Айни вақтда жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганиляпти.
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Чикаго American Airlines 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!