...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чегарадан ноқонуний ўтганлар аниқланди


14:27, 07.12.2017 Жамият
 3 473

Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига айланма йўллар орқали ўтаётган фуқаролар ҳарбий қисм чегара хизматчилари томонидан аниқланмоқда.

Чегараолди ҳудудлари аҳолиси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти ва талабларини тушунтириш ҳамда чегара ҳудудлари тартиблари бўйича атрофлича маълумотлар бериш мақсадида учрашувлар, турли тадбирлар ўтказилмоқда.
 
Афсуски, айрим фуқароларнинг чегара қонунчилиги талабларини била туриб, ўзини билмасликка олаётгани ажаблантиради кишини. Фарғона вилоятининг қўшни давлатлар билан чегара ҳудудларида ҳам худди шундай салбий ҳолатлар аниқланмоқда.
 
Фарғона тумани Миндон қишлоғида яшовчи Ш.Саидова белгиланган тартибни бузиб, Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига айланма йўллар орқали ўтаётганида ҳарбий қисм чегара хизматчилари томонидан ушланган.
 
ЎзАнинг хабарига кўра, шу туманнинг Водил қишлоғида яшовчи А.Имяминов ҳам давлат чегарасини бузиб ўтиб, қўшни давлатдан Ўзбекистонга айланма йўл орқали кириб келаётганда ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
 
Ҳар қандай ҳолатда чегарани бузиш - жиноят, жиноят эса жазосиз қолмайди. Айни кунларда ушбу фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзбекистон Республикаси чегараси Чегара Ноқонуний ўтиш Фарғона вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар