Буюк Британия тарихида иккинчи марта аёл киши ҳукумат раҳбари бўлиши мумкин. Биринчи аёл бош вазир Маргарет Тетчер бўлган эди.
Ички ишлар вазири Мэй хоним 199та овоз йиғди, Энергетика вазири Лидсом эса 84та овоз билан иккинчи бўлди. Адлия вазири Гов 46та овоз билан энг охирги ўринни эгаллади.
Консерваторлар партияси етакчиси ва бош вазир 150 минг партия аъзолари томонидан тўққиз ҳафта ичида аниқлаб олинади.
Лидсом хоним овоз бериш натижалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, Майкл Говга “ҳамдардлик” билдирди ва натижадан жуда хурсанд эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Бизнинг кичик рўйхатимизда фақат аёл номзодлар қолгани катта янгилик ва бу ҳеч қандай дискриминацияларсиз бўлди, бу ажойиб эмасми?”, дейди Энергетика вазири.
Маълумот ўрнида, агар Буюк Британия бош вазири аёл киши бўлса, бу мамлакат тарихида иккинчи аёл ҳукумат раҳбари бўлади. 1979-1990 йилларда Буюк Британия ҳукуматини бошқарган Маргарет Тетчер ўзининг олиб борган сиёсати туфайли “Темир хоним” номини олган эди.