...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши унинг футболига ҳам салбий таъсир кўрсатади


11:26, 25.06.2016 Спорт
 3 687

Мамлакат учун ЕИдаги бир қанча имтиёзлар бекор қилинади, футбол клублар бундан зарар кўриши эҳтимоли катта.

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши унинг футбол бўйича чемпионатига ҳам таъсир қилиши мумкин. Унга кўра,  ташкилотдан чиқиш Премьер Лига ва клубларнинг “очиқлиги”га салбий таъсир кўрсатади.  Бу ҳақда “Dailysabah” нашри ёзмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, Англия Премьер Лигаси ўтган мавсумда 3.3 миллиард фунт стерлинг фойда олган ва дунё бўйлаб трансляция учун 8.3 миллиард фунт стерлинг шартнома имзолаган.
 
Британиянинг ташкилотдан чиқиши Премьер Лигага легионерларнинг келишига таъсир этади, яъни уларнинг нархи ошади. Чунки, фунт стерлингнинг қадри тушиши бунга таъсир этади. Британия клублари дунёдаги бошқа жамоалар билан рақобат қилмоқчи бўлса, янги футболчининг нархи ва маошига қўшимча 10 фоиз устама ҳақ тўлашларига тўғри келади.
 
Молиявий аҳволи яхши бўлган клублар бундан азият чекмайди, фақат кичикроқ бюджетга эга жамоаларнинг аҳволи оғирлашиши мумкин. 
 
Хабарда ёзилишича, “Ювентус” клуби ўйинчиси Пол Погба Британия пул бирлигида 160 миллион фунт стерлингга тенг бўлди, ваҳоланки, референдумдан олдин унинг нархи 113 миллион фунт стерлингни ташкил этарди. Британия клубларидан қайси бири уни ўз таркибида кўрмоқчи бўлса, энди у учун қимматроқ ҳақ тўлашига тўғри келади.
 
ФИФА қоидаларига кўра, 18 ёшдан кичик бўлган футболчиларнинг халқаро трансфери тақиқланади. Европа Иттифоқи таркибидаги давлатларда эса бу қоида амал қилмайди. Агар Британия ташкилотдан чиқса, унинг клублари бундай имтиёздан фойдалана олмайди ва таркибига ёш иқтидорли футболчиларни олиб келиш имконияти чекланади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Буюк Британия Премьер Лига Футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!