...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия: табиатни асраш 2040 йилдан эмас, ҳозирдан бошлаш керак


11:39, 27.07.2017 Олам
 1 728

Буюк Британия ҳукумати 2040 йилда амалга оширилиши режалаштирилган бензин ва дизель ёқилғиси билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларига таъқиқ қўйиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига зудлик билан ўзгартириш киритиш зарурлигини таъкидлади.

Independent нашрининг хабар беришича, Буюк Британия ҳукумати 2040 йилдан бошлаб бензин ва дизел ёқилғиси билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларига таъқиқ қўйиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Ҳукумат кун тартибидан олиб ташланди.
 
Мамлакатда фаолият олиб борувчи Яшиллар ҳаракати вакиллари ва катта таъсирга эга бўлган сиёсатчилар захарли ҳаво сабабли ҳар йили бевақт кўз юмаётган 40 мингдан ортиқ одамлар борасидаги кўрсаткични қисқартириш мақсадида бирлашмоқдалар.
 
Мамлакат аҳолиси фикрига кўра, улар аҳоли саломатлиги ва атмосферанинг ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар масаласида яна чорак аср кутиб тура олмайдилар. Ҳукумат чораларни бугун кўриши зарур, бугунги инсоннинг ҳам яшашга ҳаққи борку.
 
Либерал демократлар ҳукумати ўз чораларини 2025 йилдан кечиктирмасдан бошлаб, дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситалари ҳаракатини тўхтатиш зарур, деб ҳисоблайди.
 
Шунингдек, Буюк Британия Атроф-муҳит қўмитаси Франция тажрибасига асосанланиб, автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг электр автомобиллар ишлаб чиқаришини рағбатлантириши зарур.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Буюк Британия Атроф-муҳит Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!