
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ҳам Қуддуснинг мақоми тўғрисида ўз фикрини билдирди.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ҳам Қуддуснинг мақоми тўғрисида ўз фикрини билдирди. У бу ҳақда Фаластин Ташқи ишлар вазири Риад ал-Малик билан бўлган учрашувда баёнот берган. Борис Жонсон, “Мен мамлакатимизнинг фаластин халқи ва давлатини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган ҳолда, “икки халқ учун икки давлат” тамойили тарафдориман”, деган. Бу тўғрида Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Жонсон, “Қуддуснинг мақоми исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилиниши керак”, дейилган фикрни ҳам баён қилган.
Шунингдек, фаластин-британия муносабатлари келгусида мустаҳкамланиши ва ўртадаги дўстлик муносабатларинингянада кучайишига ишонч билдиришини қўшимча қилган.