...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия ЕИдан чиқса, қанча зарар кўради?


11:09, 15.06.2016 Олам
 2 872

Жорий йилнинг 23 июнида референдум ўтказилади.

Буюк Британия Молия вазири Жорж Осборннинг маълум қилишича,  мамлакат Европа Иттифоқидан чиқса, бу унга 42.4 миллиард АҚШ долларига тушиши мумкин.  Бундай ҳолатда ҳукумат солиқларни оширишга ва ижтимоий дастурларни молиялаштиришни камайтиришга мажбур бўлади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар ёзмоқда.
 
Хабарда айтилишича, Осборн бугун, 15 июнь куни Британия иқтисодиёти юзасидан чиқиш қилишни режалаштирмоқда. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Буюк Британия ЕИдан чиқса, иқтисодий ўсиш секинлашади. Шунинг учун ҳам Осборн бюджетда дефицит ҳолати кузатилган тақдирда, солиқларни кўтаришни айтмоқда.
 
Даромад солиғи 2 фоизгача (22 фоизгача етади), мерос солиғи 5 фоизга (45 фоиз),  бензин ва алкоголга нисбатан аксиз солиқлар беш фоизгача ошиши мумкин. Давлатнинг соғлиқни сақлаш, мудофаа, таълим, полиция ва транспортга бўлган харажатлари камайтирилади.
 
Маълумот ўрнида, Буюк Британия 1973 йил 1 январда ЕИга аъзо бўлиб кирган. Мамлакатнинг ташкилотдан чиқиши ёки унинг таркибида қолишини аниқлаб берадиган референдум 2016 йилнинг 23 июнида ўтказилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Буюк Британия Европа Иттифоқи Референдум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!