...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоро шаҳридаги “электрон поликлиника” тизимидан аҳоли хабардорми?


10:07, 31.10.2017 Жамият
 2 685

“Ўзмединфо” маркази томонидан ишлаб чиқилган ушбу тизимга Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Бухоро шаҳридаги 10 та оилавий поликлиника уланган.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими тубдан ислоҳ этилаётгани барчамизга маълум. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг қайси ҳудудига бормасин, албатта, соғлиқни сақлаш тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларида бўлиб, тизимни янада такомиллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар бермоқда. Зеро, таъкидланганидек, халқимизни рози қилиш учун, энг аввало, сифатли тиббий хизматга бўлган талабни, хусусан, бирламчи тиббий-санитарияга бўлган эҳтиёжни қондириш зарур.
 
Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳам бирламчи тизим фаолиятига алоҳида урғу берилди.

 

Хусусан, поликлиникалар фаолиятини самарали ташкил қилиш ва қабулга масофадан туриб ёзилиш имконини берувчи электрон тизимни босқичма-босқич жорий қилиш бўйича топишириқлар берилди.
 
Бирламчи тизимни такомиллаштириш бўйича Бухоро вилоятидаги 11 та бирламчи тиббиёт муассасаси “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланди.
 
Бу ҳақда таҳририятимизга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилмоқда.
 
“Ўзмединфо” электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази томонидан ишлаб чиқилган ушбу тизимга Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Бухоро шаҳридаги 10 та оилавий поликлиника уланган.
 
– Бугун замонавий тиббиёт электрон навбат тизимига ўтмоқда ва бу тажриба мамлакатимизда ҳам ўзини оқлаётир, – дейди “Ўзмединфо” электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази директори Дилшод Усмонов. – Шу мақсадда Бухоро шаҳридаги поликлиникаларда ҳам шифокор қабулига электрон ёзилиш тизими жорий этилди. Ушбу тизимнинг қулайлиги шундаки, бунда бемор ва шифокор вақти тежалади, иш самарадорлиги ортиб, режали фаолият ташкил этилади. Айниқса, ушбу қулайлик ёш болали оналар, ҳомиладор аёллар учун катта қулайлик бўлди.
 
“Электрон поликлиника” тизимига уланган барча поликлиникалар замонавий ахборот технологиялари, техник ускуналар билан таъминланди. Поликлиника қабулхонаси ва шифокорлар хонасига янги компьютерлар етказиб берилди.
 
Айни вақтда ушбу тажрибани мамлакатимиздаги барча оилавий поликлиникаларга татбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
 
Эндиликда ушбу “электрон поликлиника” тизимининг иш фаолияти аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот қилиниши лозим. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси ва тиббиёт тизимидаги янгиликлар ҳақида етарлича маълумотлар бериб бориш — аҳолининг тиббий маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 
Улуғ БЕК

Теглар:Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими Электрон поликлиника Бухоро шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар