...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда қатағон қурбонлари мемориали “Ҳасрат девори” деб номланди


09:53, 31.10.2017 Олам
 1 743

1930 йилларда содир бўлган сиёсий қатағон қурбонлари хотирасини улуғлаш мақсадида мемориал ташкил этилди.

Россияда 30 октябрь 1991 йилдан бошлаб сиёсий қатағон қурбонлари куни сифатида хотирланиб келинган. Турли даврларда турлича монументлар, хотира тошлари ўрнатилган бўлсада, Россия пойтахтида қатағон қурбонларини ёд этиш учун ягона мемориал мавжуд эмас эди.
 
Қатағонларнинг энг юқори нуқтаси 1937–1938 йилларда содир бўлган бўлиб, унда 1,5 млнга яқин кишининг қамоққа олиниши қайд этилган. Шуларнинг 1,3 миллион нафарининг “жинояти бўйича” ҳукм судгача ўқилган, шундан 700 минг нафари суд ва терговларсиз отиб ташланган.
 
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Собиқ Иттифоқда 1930-йилларда содир этилган сиёсий қатағонларни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда Россия президенти Путин қатағонлар қурбонларига бағишланган “Ҳасрат девори” мемориалининг очилиш маросимида сўзлади.
 
Ушбу ёдгорлик кеча, 30 октябрь куни Москвада очилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қатағон қурбонлари Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!