...
МЕНЮ
ONLINE TV

Букингем саройи қўриқчиси қиролича Елизаветта II ни отиб қўйишига бир бахя қолди


09:39, 06.01.2017 Олам
 2 980

Қироличанинг сайр қилаётганлигидан бехабар бўлган қўриқчилардан бири уни бегона киши деб ўйлаб, ўқ узмоқчи бўлди.

Буюк Британиянинг Букингем қироллик саройи қўриқчиларидан бири қиролича Елизаветта II ни отиб қўйишига бир бахя қолди. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар бермоқда.
 
Воқеа юз берган сана аниқ маълум қилинмаяпти. Маълумотларга кўра, қиролича сўнгги вақтларда уйқусизликдан азият чекмоқда, шу сабаб ҳам у баъзан кечалари боғ бўйлаб сайрга чиқади. Ана шундай кунларнинг бирида ноодатий воқеа юз берди.
 
Қироличанинг сайр қилаётганлигидан бехабар бўлган қўриқчилардан бири уни бегона киши деб ўйлаб, ўқ узмоқчи бўлди. Ўзига яқинлашиб келаётган қироличани кейинроқ таниган қўриқчи “Жин урсин! Зоти олиялари, сизни отиб қўйишимга бир бахя қолди”, деди.
 
Елизаветта II эса хотиржамлик билан муносабат билдириб, “Келаси сафар сайрга чиқишимдан аввал қўнғироқ қиламан, шунда сиз мени отишга мажбур бўлмайсиз”, дея ҳазил қилди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Елизаветта II 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!