Бу мамлакат аҳоли сони бўйича дунёда 114-ўринда турса, майдони жиҳатидан эса 64-ўриннни банд этган.
Мамлакатнинг пойтахти Хельсинки шаҳри ҳисобланади. Давлат тили эса фин ва швед тили ҳисобланади.
Финляндияда аҳоли сони 2017 йилнинг шу пайтига қадар 5 миллион 560 минг кишини ташкил қилган бўлиб, майдони эса 338 430,53 км². Бу мамлакат аҳоли сони бўйича дунёда 114-ўринда турса, майдони жиҳатидан эса 64-ўриннни банд этган.
Давлат Парламент ва Президентлик республикаси бўлиб, 2012 йилнинг 5 февраль кунидан бошлаб шу кунга қадар давлатни Саул Нийнистё бошқариб келмоқда. 2010 йилда ушбу давлат Newsweek журнали ўтказган сўровномага кўра, “Жаҳоннинг энг зўр давлати” (ингл. The world's best countries) номига сазовор бўлган.
2011 йилдан 2014 йилгача эса АҚШнинг “Fund for Peace” фонди Финляндияни “Жаҳоннинг энг барқарор мамлакати” деб топган.