...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун қашқадарёлик ҳокимлардан бири ишдан кетади


18:56, 17.04.2018 Жамият
 8 204

Қашқадарё вилоятидан ҳокимлардан бири ишдан олиниши белгиланган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” ишончли манбаси хабар бермоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти фаоллари билан ўтказган йиғилишда ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилиши юзасидан видеоселектор ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ўтказилмоқда. 

Видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё, Жиззах вилоятларига ташрифида кўзбўямачиликка йўл қўйилгани муҳокама қилиниши кутилмоқда. 

Йиғилишда Қашқадарё вилоятидан ҳокимлардан бири ишдан олиниши белгиланган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” ишончли манбаси хабар бермоқда. 

Видеоселектор йиғилиши республиканинг барча вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларида кузатиб борилмоқда. Унда ҳокимликлар раҳбарлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими, расмийлари иштирок этмоқда. 

Йиғилишда “Qalampir.uz” интернет нашри ҳам қатнашмоқда. Видеоселектор тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:йиғилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар