...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иссиқ кийинишда давом этамиз! Об-ҳавода ўзгаришлар кутилмоқда


18:50, 17.04.2018 Бу қизиқ
 7 817

Эртага об-ҳавода сезиларли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 18 апрель куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади:

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, кечаси +7...+9, кундузи +15...+17 даража илиқ бўлади. Кундузи ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Фарғона водийсида кечаси +7...+12, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши мумкин.
 
Гулистон, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиши билан бирга ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, ушбу вилоятларда 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кечаси +3...+8, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, аммо бироз булутли ҳаво кузатилади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиб, 5-10 м/с тезликда шамол эсиши кутилмоқда. Сурхондарё вилоятида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси +3...+8, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!