“Хетафе”–“Реал” учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зайниддин Зидан мазкур баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган 18 футболчининг номини эълон қилди.
Бугун мадридликларга жароҳати туфайли Дани Карвахаль ва Гарет Бэйл ёрдам бера олмайди. Шунингдек, асосий дарвозабон Кейлор Навас, ярим ҳимоячи Каземиро ва ҳимоячи Рафаэль Варан каби футболчиларга дам олиш имконияти тақдим этилган.
Футболчилар рўйхати билан қуйида танишинг:
Дарвозабонлар: Кико Касилья, Моха.
Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Марсело, Тео, Начо Фернандес, Ашраф Ҳакими, Альваро Техеро.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Маркос Льоренте, Марко Асенсио, Иско, Дани Себальос.
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Карим Бензема, Лукас Васкес, Борха Майораль.
“Хетафе”–“Реал” учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.
Эътиборлиси, мухлислар бугун Испания чемпионатининг 8-турида марказий ўйин гувоҳига айланишади.
Каталониянинг “Барселона” клуби Испания пойтахти Мадридга сафар уюштиради ва “Атлетико” жамоаси билан баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
“Барселона” ҳамда “Атлетико” клубларининг мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини кейинги хабарда эълон қилиб ўтамиз.
Маълумот учун, Испания чемпиоанати турнир жадвалида “Барселона” 21 очко билан пешқадамликни ўрнатган бўлса, “Реал” 14 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. “Атлетико” эса “Реал”дан бир очко кўп тўплаб, 4-ўриндан жой олган.