...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: АҚШда бепуштликдан даволанган аёл 7 нафар эгизак туғди


11:16, 23.05.2017 Бу қизиқ
 4 731

Бугун 23 май – йилнинг 143-куни. Йил якунига 222 кун қолди.

Бугун 23 май – йилнинг 143-куни. Йил якунига 222 кун қолди.

Байрамлар
 
Озарбайжон – Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ходимлари куни.
 
Тожикистон – Ёшлар куни.
 
Ямайка – Меҳнат куни.
 
Воқеалар


1592 йил – Венецияда инквизиция итальялик файласуф Жордано Брунони бидъатчиликда айблаб қамоққа олди.
 
1618 йил – 30 йиллик уруш расман бошланди.
 
1877 йил – Руминия князлиги Туркиядан буткул мустақил деб эълон қилинди.
 
1879 йил – Иван Тургенев Оксфорд университетида доктор унвонини олди. У бундай шарафга эришган дунёдаги биринчи ёзувчи бўлди.
 
1896 йил – Томск технология институтига асос солинди (ҳозирги Политехника университети).
 
1915 йил – Италия Австрия-Венгрияга уруш очди ва Биринчи жаҳон уруши бошланди.
 
1925 йил – Грузияда радио эфири бошланди.
 
1985 йил – АҚШда бепуштликдан даволанган аёл 7 нафар эгизак туғди, бироқ улардан 3 чақалоқ омон қолди. Улар ҳам туғма нуқсонларга эга эди.
 
1992 йил – МДҲ мамлакатларида стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш ҳақида Лиссабон баённомаси имзоланди.
 
2003 йил – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Наманган вилоятига ташриф буюрди. Президент Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасидаги 14 гектарли майдонда барпо этилаётган “Ёшлар спорт мажмуаси” биноси билан танишди.
 
Туғилганлар
 
1052 – Филипп I, Франция қироли.
 
1707 йил – Карл Линней, швед табиатшуноси, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси таснифи жадвалини тузган олим.
 
1729 йил – Жузеппе Парини, итальян публицисти ва сатирик ёзувчиси.
 
1928 йил – Розмари Клуни, америкалик поп ва жаз қўшиқчиси, актёр Жорж Клунининг холаси.
 
1933 йил – Жоан Коллинз, англиялик актриса.
 
1951 йил – Анатолий Карпов, таниқли шахмат устаси, жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер.
 
1959 йил – Лариса Гузеева, россиялик актриса, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист.
 
1972 йил – Рубенс Баррикелло, Формула-1 мусобақаларининг етакчи пойгачиларидан бири.
 
Вафот этганлар
 
1627 йил – Луис де Гонгора-и-Арготе, испаниялик шоир.
 
1980 йил – Лариса Александровская, опера қўшиқчиси СССР халқ артисти. 
Сумбула

Теглар:Бугун Лариса Гузеева Розмари Клуни Анатолий Карпов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!