Шоҳруҳ 2016 йил 15 август куни бўйдоқлик билан хайрлашган эди.
Бу ҳақда ижодкорнинг ўзи ижтимоий тармоқ орқали хабар қилди. Аёлларнинг энг кўркам вақти ҳисобланмиш — ҳомиладорлик вақтида уюштирилган фотосессия жараёнидан олинган фотосуратларни жойлаган Шоҳруҳ фарзанддек улуғ неъматни бахт сифатида тақдим этган рафиқаси Азизага миннатдорлик билдирган.
Шоҳруҳ ва Азиза оиласида дунёга келган қизалоқ умри билан, ризқи билан, хуш қадамлари билан кириб келгани рост бўлсин. Келажакда бахтли, тахтли қиз бўлсин! Умри узоқ бўлсин!
Эслатиб ўтамиз, “Уммон” гуруҳи вакили Шоҳруҳ 2016 йил 15 август куни бўйдоқлик билан хайрлашган эди.