Мазкур беллашув “Фуладшаҳр” стадионида ўтказилади.
Бугун, 19 февраль куни Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинлари старт олади.
Жумладан, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” Эронда “Зоб Аҳан” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур беллашув “Фуладшаҳр” стадионида ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, “Зоб Аҳан” клуби Исфаҳон провинциясининг 2 та машҳур клубидан биридир. Унинг энг асосий рақобатчиси – “Сепахон” жамоаси саналади.
“Зоб Аҳан” ушбу провинция маркази Исфаҳондан 25 километр узоқликдаги Фуладшаҳр туманида жойлашган.
Ушбу жамоага маҳаллий пўлат қуйиш компанияларидан бири ҳомийлик қилиб, жамоа “тимсоҳлар” лақаби билан анча машҳур.
“Зоб Аҳан” жамоаси анча вақтдан буён Эроннинг етакчи клубларидан бири саналса ҳам ҳали мамлакат чемпионлигини қўлга киритмаган.
Жамоа фақат 3 марта кумуш медалларга эга чиққан. Лекин “Зоб Аҳан” Чемпионлар Лигасида анча шов-шув кўтаришга муваффақ бўлган.
Эронликлар 2010 йилги мавсумда қитъа Чемпионлар Лигасининг финалига қадар етиб бориб, фақатгина сўнгги ўйинда Жанубий Кореянинг “Сеонгнам” жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
ОЧЛ-2018да эса “Зоб Аҳан” мағлубият билан мусобақани бошлади. Жамоа 1-турда сафарда “Ал Дуҳайл”га мағлуб бўлди – 1:3.
Маълумот учун, “Зоб Аҳан” – “Локомотив” Тошкент вақти билан соат 17:30 да старт олади. Ўйинни хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Осиё Чемпионлар Лигаси-2018
“B” гуруҳи. 2-тур. Исфаҳон (Эрон). “Фуладшаҳр” стадиони.
“Зоб Аҳан” (Эрон) – “Локомотив” (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Акмалхон Эшонхонов