


“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Навоий вилоятида “Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш” мавзусидаги Республика семинари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Навоий вилоятида “Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш” мавзусидаги Республика семинари ўтказилмоқда. Бугун, 27 февраль куни ушбу семинар аввалида Навоий шаҳрида жойлашган “Янги ҳаёт” савдо мажмуасида китобхонлик викторинаси ташкил этилди. Бу ҳақда ташкиллотнинг Матбуот хизмати хабар беради.
Тадбирда халқ суйган ижодкорлар Анвар Обиджон, Эркин Комилов, Саида Раметова ҳамда тарғиботчи ижодкорларнинг иштироки ва тилаклари, имзолари битилган китоблар ёшларнинг қувончига қувонч улашди. Ташкилотчилар ҳали бу бошланиши эканлигини ваъда қилишмоқда. Яна икки кун давомида йигит-қизлар “Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш” мавзусидаги Республика семинари доирасидаги лойиҳаларда кутилган ва кутилмаган яхши таассуротларга эга бўлиш имконига эга.
Ҳар қандай инсон бир кунда камида 15 варақ китоб ўқиши, ўз устида ишлаши лозим, зеро бу ривожланишнинг ягона бахти. Бундан аввал, ўзбекистонлик дастурчининг китоб тарғиботини ошириш мақсадида 15 миллион сўмлик грант эълон қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.