Техасдаги отишмада гумон қилинаётган шахснинг сурати эълон қилинди. Унинг ИШИДга аъзо эканлиги...
У муқаддам ҳарбий хизматдан бўшатилган ва 2014 йилда унинг меҳнат фаолияти (тахминан) судга оширилган. Девин Келлининг айнан нима сабабдан судлангани ҳозирча сир тутилмоқда.
ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, қурбонлар орасида ҳомиладор аёл, икки ёшлик қизалоқ, тўрт жойидан яраланиб ҳалок бўлган олти ёшли болакай, руҳоний Фрэнк Померойнинг 14 ёшли қизи ҳам бўлган.
Аввал хабар қилганимиздек, 5 ноябрь куни АҚШда навбатдаги теракт содир этилган. Техас штати Сан-Антонио шаҳрида отишма содир этилиб, оқибатда камида 27 киши қурбон бўлган. Шунингдек, 20 нафардан ортиқ киши яраланган.
Отишма содир этган террорчи полиция томонидан отиб ташланган. Террорчининг ИШИДга аъзо ёки алоқадор эмаслиги ҳозирча номаълум.