...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвадаги ёнғин сабаб 6 нафар “муҳожир қурувчилар” вафот этди


10:22, 06.11.2017 Олам
 3 224

Қурбонларнинг барчаси қурувчилар бўлиб, қурилиш майдонидаги вақтинчалик турар-жойда яшашган...

Москва шимоли-шарқидаги вақтинчалик турар-жойда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва шаҳри бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Аҳамиятлиси шуки, ёнғин оқибатида 6 нафар Марказий Осиё давлатлари фуқаролари, яъни муҳожирликда юргани ишчи-қурувчилар вафот этгани тахмин қилинмоқда.
 
Маълумотларга кўра, улар куйган буюмлардан ёнғин натижасида ажралиб чиққан зарарли тутун таъсирида заҳарланишган.
 
Қурбонларнинг барчаси қурувчилар бўлиб, қурилиш майдонидаги вақтинчалик турар-жойда яшашган.
 
Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин қисқа туташув ёки электр иситгичнинг носозлиги сабаб юзага келган.
 
Москва шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармасига 6 ноябрь тунги соат 02:25 да ёнғин ҳақида хабар келиб тушган.
 
Олов 12 квадрат метр майдонни эгаллаган. Ёнғин бир неча дақиқа ичида бартараф этилди.
 
Ҳозирча Марказий Осиё давлатлари фуқаролари деб тахмин қилинаётган қурбонларнинг шахси ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб бораётган муҳожир томонидан содир этилган жиноятлар хақида хабар берган эдик. Масалан, “Самарқанд” кафесида содир бўлган “пичоқбозлик” оқибатида ёш йигит ҳалок бўлгани, 31 октябрь куни Электросталь шаҳри мэрининг маслаҳатчиси Дарья Туркина ўзбекистонлик уста томонидан ўлдирилгани ва бошқа воқеа-ҳодисалар шулар жумласидан.
Дурдона Расулова 

Теглар:Муҳожирлар Марказий Осиё Москва Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!