...
МЕНЮ
ONLINE TV

Брюсселда яна портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор


15:30, 22.03.2016 Олам
 3 732

Аэропортда бўлган портлаш натижасида 10 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Аввалроқ,  Бельгия пойтахти Брюсселдаги аэропортда портлаш бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Шу нарса маълум бўлдики,  портлаш натижасида 10 киши ҳалок бўлди ва 30 киши жароҳат олди.  Аэропортдаги портлашдан сўнг шаҳар марказидаги метро бекатида ҳам портлаш содир бўлди.  Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Аэропорт ва метро бекатидаги портлаш Парижда ўтган йил ноябрь ойидаги террористик ҳужумларга алоқадор деб топилган гумондор шахснинг ҳибсга олинишидан тўрт кун ўтиб содир бўлди.
 
Бўлган портлашлар террористик ҳаракат эканлиги тахмин қилинмоқда.  Ҳукумат бўлган воқеаларга ҳали аниқлик киритмади.
 
Хабарда айтилишича,  “Maelbeek” метро бекати Rue de la Loi кўчасида жойлашган.
 
Бельгия Ички ишлар вазири Жан Жамбоннинг айтишича,  мамлакат душанба куни эҳтимолий теракт хавфи борлиги туфайли ҳарбий тайёргарлик ҳолатида бўлган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Метро Брюссел Бельгия Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!