Номаълум сабабларга кўра портлаган электростанция ўнлаб одамларнинг умрига зомин бўлган бўлиши мумкин.
Ҳалокат жойига 2 вертолёт ва 6 та тез ёрдам машиналари, авария хизмати зудлик билан етиб келган. Ишчилар ўртасида жароҳатланганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Портлашни ўз кўзи билан кўрган гувоҳлар кучли овоздан сўнг, бинонинг маълум қисмлари қулаганини айтишмоқда. Ҳозирда портлаш сабабларини аниқлаш ишлари бошлаб юборилган.