...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британия Ташқи ишлар вазири: ИШИДнинг шаклланишига АҚШ қилган хато сабаб бўлган


11:21, 08.07.2016 Олам
 4 298

Филип Ҳеммонд 2003 йилда бошланган Ироқ урушида АҚШ томонидан қўйилган катта хато террористик ташкилотнинг шаклланишида муҳим роль ўйнаган.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Филип Ҳеммонд АҚШнинг Ироқ уруши давридаги хатоларини танқид қилди. Унга кўра, Ироқ армиясидан Баас партияси тарафдорларини оммавий тарзда ҳайдаб юборилгани, ИШИДнинг шаклланишига бевосита асос бўлган.  Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда.
 
Ҳеммонднинг сўзларига кўра, 2003 йилда Ироқ уруши бошлангач,  400 минг аскар мамлакат армиясидан ҳайдалган ва улар кўчадаги ишсизлар сафини тўлдирган. Айнан шу нарса, АҚШнинг катта хатоси бўлган, дейилади хабарда.
 
Бир неча йиллардан буён АҚШ ва Буюк Британия Ироқдаги урушда бир-бирини танқид қилиб келмоқда. Унга кўра, АҚШ ҳарбийлари британияликларни Ироқнинг жанубидаги вазиятни юмшата олмаганда айбласа, Буюк Британия эса америкаликларни юз минглаб ироқлик аскарларни кўчага ҳайдашда айбламоқда.
 
2003 йилда Ироқда фаолият олиб борган америкалик дипломат Пол Бремер танқидларга жавобан айтишича, у фақат Ироқ армиясини маълум бир фоизга қисқартирган.
 
“Ироқ армиясидан қувғин қилинган аскарлар,  офицерлар дастлаб “Ал-Қоида”, кейинчалик эса ИШИД сафига бориб қўшилган.  Террористик ташкилотнинг олиб бораётган уруш операцияларидан билиш мумкинки, унда ҳарбий жиҳатдан катта тажрибага эга офицерлар бор”, дейди Ҳеммонд.
 
Маълумот ўрнида, Ироқ уруши 2003 йилнинг март ойида АҚШ бошчилигидаги коалициянинг мамлакатга бостириб кирганидан сўнг бошланган. Натижада Ироқдаги Саддам Ҳуссайн ҳукумати ағдарилди ва унинг бошчилигидаги Баас партиясининг фаолияти тақиқлаб қўйилди. Ироқ уруши эса 2011 йилга қадар давом этди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Буюк Британия Филип Ҳеммонд АҚШ ИШИД Ироқ уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!