Норозилик намойишларига полициячиларнинг икки нафар қора танли кишини ўлдириши сабаб бўлган.
Тартибсизликлар пайтида номаълум шахслар ҳуқуқ-тартибот органи вакилларига қарата ўқ узишган. Яраланганлар орасида уч нафар полиция ходимининг аҳволи жуда оғир, дейилади хабарда.
Полиция бошлиғининг сўзларига кўра, снайперлар икки нафар бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар шубҳаланувчилардан бирини қўлга олган.
Маълумотларга қараганда, АҚШнинг кўплаб шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бунга полиция томонидан икки нафар афро-америкаликнинг ўлдирилиши сабаб бўлди.
5 июль санасида, Луизиана штатининг Батон-Руж шаҳрида икки полициячи эркак кишини ўлдиргани тасвирланган видео интернет орқали тарқалган эди. Орадан бир оз вақт ўтиб, яъни 6 июль куни шунга ўхшаш воқеа Миннесота штатининг Фолкон-Хайтс шаҳрида бўлиб ўтди. Унда полициячи ўқидан яраланган одам шифохонада жон берди.