Гувоҳларнинг айтишларича, порлаш юз беришидан аввал шифохонадан қора тутун чиқа бошлаган.
Маълумотларга кўра, порлаш содир бўлишидан аввал госпитал биносида ёнғин чиққан. Узоқ масофадан ҳам бинодан чиқаётган қора тутун яққол кўриниб турган. Орадан бироз вақт ўтиб, шифохона ҳудудида кетма-кет икки марта портлаш содир бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин ва портлаш туфайли бинодаги беморлар ва тиббиёт ҳодимлари эвакуация қилинган. Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар етиб келган. Ҳозиргача ҳодиса вақтида вафот этганлар ҳақида бирор маълумот мавжуд эмас, портлаш сабаблари эса аниқланмоқда.