Яна икки нафар ҳудкуш бомбаларни портлатишга улгурмаган.
Бугун, 25 июль куни Сурия жанубидаги Ас-Сувайда шаҳрида портлаш содир бўлди. Натижада 30 нафар одам ҳалок бўлди.
Воқеада 30 нафардан ортиқ одам жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудкуш террорчи бомбани бозорда портлатган.
Яна икки террорчи портловчи қурилмани ишга туширгунча йўқ қилинган. Бундан ташқари, шаҳардан унча узоқ бўлмаган қишлоқда аҳоли уларга ҳужум қилган тўрт жангарини бартараф қилганлар.
Эслатиб ўтамиз, Сурияда ҳукумат қўшинлари террорчилар назоратида қолаётган ҳудудларни бирма-бир бирлаштиряпти. Ҳозирда Сурия аскарлари мамлакат жанубидаги Даръа вилоятини террорчилардан тозалаш билан банд.

Суннатилла Абдуллаев