...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ва ЕИ ўртасида савдо уруши бўладими?


12:45, 25.07.2018 Олам
 2 553

Бугун икки иттифоқчилар ўртасида савдо алоқаларига оид музокара бўлиб ўтади.

Кеча, 24 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқи раҳбариятига Қўшма Штатлар билан бир вақтда барча божхона божлари, савдо тўсиқлари ва субсидиялардан воз кечишни таклиф қилди.
 
“Эртага (25 июлда) ЕИ вакиллари савдо келишувини муҳокама қилиш учун Вашингтонгга келади. Менда улар учун ғоя бор. Ҳам АҚШ, ҳам ЕИ барча бож, тўсиқ ва субсидияларни бекор қилади”, деган Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Америка етакчисининг сўзларига кўра, бундай чоралар эркин бозор ва адолатли савдони юзага келтиради.
 
“Умид қиламанки, улар бунга рози бўлишади. Биз тайёрмиз, аммо улар бундай қилмайди”, дея ишонч билдирган Трамп.
 
АҚШ президенти бугун, 25 июль куни Вашингтонда  Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер билан музокара ўтказади. Мутахассислар бу учрашувга АҚШ ва ЕИ ўртасида кенг кўламли савдо урушининг олдини олиш учун сўнгги имконият деб қарамоқда.
 
Маълумот учун, Трамп америка компаниялари савдо тўсиқлари олиб ташланмаса, ЕИдан импорт қилинувчи автотранспорт воситаларига 20 фоизли бож жорий қилиш билан таҳдид қилган. Америка етакчиси айтганини қилса, бу Европа учун 300 миллиард долларга тушади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Европа Иттифоқи савдо уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!