...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бўйинбоғсиз учрашув: Назарбоев Самарқандга келди!


18:47, 21.03.2018 Жамият
 11 692

Тушдан сўнг Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўтирган самолёт Самарқанд аэропортига келиб қўнди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 21 март – Наврўз байрамини нишонлаш учун Самарқандга ташриф буюраётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қозоғистон раҳбарининг Самарқандга ташрифига алоҳида тайёргарлик кўрилди. Бугун тонгда пойтахт Тошкентдаги Наврўз тантаналарида қатнашган Президент Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга пешвоз чиқиш учун Самарқандга жўнаб кетди.
 
Тушдан сўнг Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўтирган самолёт Самарқанд аэропортига келиб қўнди.
 
Ўтган йили Наврўз кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи билан борган эди.
 
Бу йил Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
 
Олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
 
Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлди.
 
Қардош ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан ёнма-ён яшаган, яхши кунларда ҳам, қийинчилик дамларда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаган. Бундай дўстлик ва аҳиллик бугунги кунда халқларимиз ўртасидаги алоқаларга мустаҳкам асос бўлмоқда.
 
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Мамлакатларимиз вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасидаги алоқалар фаоллашди. Транспорт йўлаклари очилиб, темир йўл ва автобус қатновлари йўлга қўйилди.
 
Маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгайди. Санъат ва маданият намояндалари, шоир ва ёзувчилар икки мамлакатдага кўргазма ва фестиваллар, маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этмоқда. 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили ўтказилаётгани халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
 
Президентлар минтақа давлатлари, хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги самимий муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкамланиб бораётганини қайд этиб, чегаралардаги енгилликлар икки мамлакат халқларининг ўзаро борди-келдиси учун кенг йўл ва имкониятлар очгани, бунда энг катта мақсад бўлган халқларимиз розилигига эришилганини таъкидладилар.  
 
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юқори баҳоланди, уни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Теглар:Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар