Рустам Жўраев бунгача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, генерал-майор Рустам Мирзаевич Жўраев Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бош вазир Абдулла Арипов томонидан янги жамоасига таништирилган Рустам Жўраев айни пайтда ўз иш фаолиятини бошлаган.
Рустам Жўраев бунгача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган.
Рустам Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган.