Шунингдек, Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳоли билан ҳам мулоқот қилади.
Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Учтепа туманига борди ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур туманга ташриф буюриши учун кетаётган тайёргарлик жараёни билан танишди. Бу ҳақда сайтимизнинг ишончли манбалари хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг туманга ташрифидан кўзланган асосий мақсад туманда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, инвестицион лойиҳалар билан танишишдир. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳоли билан ҳам мулоқот қилади.