Боробудур миллодий VIII–IX асрларда Саилендра сулоласи ҳукмронлиги даврида барпо этилган.
Боробудур ибодатхонаси дунёдаги энг катта буддавийлик дини ибодатхонасидир. У Жануби-шарқий Осиёда, аниқроғи Индонезиянинг Ява оролидаги Жокьякарта шаҳри яқинларида жойлашган. Ҳар йили уни кўриш учун дунёнинг турли мамлакатларидан миллионлаб сайёҳлар Индонезияга ташриф буюради.
Бундан 1200 йил аввал қарийб 2 миллион тошни дарё ва даралардан ташиб келтириб, 29 метр баландликка эга мукаммал июодатхона бунёд этишган. 500 дан зиёд Будда ҳайкали ибодатхона атрофига ўрнатилган.
Боробудур миллодий VIII–IX асрларда Саилендра сулоласи ҳукмронлиги даврида барпо этилган. Тарихчиларнинг фикрича, бу сулола вакиллари Жанубий Ҳиндистон ёки Ҳиндихитой томонлардан келиб орол ҳудудларига ўрнашиб олган. Шу сабаб ҳам кейинчалик Индонезия ҳудудларида буддавийлик дини ёйила бошлаган.
Милодий XII–XIV асрларда Ява оролига ислом дини кириб келиши натижасида оролдаги кўплаб аҳоли ислом динини қабул қилган.
Аҳолининг маълум бир қисми исломга эътиқод қилгандан сўнг Боробудур ибодатхонаси қоровсиз ҳолда келган. Оролда содир бўлган вулқонлар отилиши ибодатхонанинг айрим жойлари вулқон лавалари остида қолиб кетишига сабаб бўлган.
Ява оролининг инглиз нойиби Сир Томас Стэмфорд ибодатхона атрофида қазилма ишларини ташкил қилган. Кейинги даврда маҳаллий аҳоли томонидан ибодатхона тошлари ва ҳайкаллари ташиб кетилмоқда.
Ибодатхона 1968 йилда UNESCO’нинг Жаҳон мероси сифатда рўйхатга олинади. UNESCO томонидан уни тиклаш мақсадида 2 миллион АҚШ доллари ажратилган. Шундан сўнг Боробудур ибодатхонасини асл ҳолига келтириш учун 2 миллион ташиб кетилган тош ва ҳайкаллар жойига қайтарилган.
Боробудур инсоният тарихининг кўплаб даврларига гувоҳ бўлган ибодатхонадир.

Ҳабибуллохон Азимов