...
МЕНЮ
ONLINE TV

14 сентябрь: ёмғирдан ҳали-бери дарак йўқ


19:46, 13.09.2017 Бу қизиқ
 2 422

Айрим ҳудудларда ҳарорат 35 даражагача иссиқ бўлади

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 27–29 даража иссиқ, кечаси 11–13 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +27...+32 даража, кечаси +10...+15 даража.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 26–31 даража иссиқ, кечаси 10–15 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида эса ҳарорат кундузи 25–30 даража иссиқ, кечаси 10–15 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 30–35 даража иссиқ, кечаси 12–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!