
Кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун жарималарни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур қарор билан қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Молиявий санкциялар (жарималар) Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат буйича инспекция томонидан хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади.
Масалан, эндиликда мобил алоқа тармоғи учун маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қийматига риоя қилмаслик, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида молиявий санкция қўлланилишига сабаб бўлади.