...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бўлар экан-у! Энди бирорта ҳам ногирон эътибордан четда қолмайди


10:06, 07.04.2018 Жамият
 2 711

Ўзбекистонда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати тузилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
 
Низомга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати қуйидаги тартибда шакллантирилади:
 
- уйма-уй юриш чоғида;
 
- жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида;
 
- ижтимоий хизматларга муҳтож шахс мустақил равишда мурожаат этганда.
 
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уйма-уй юриш чоғида тўпланган ахборотга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаб уларнинг рўйхатини тузади.
 
Туман (шаҳар) ҳокимлиги тақдим этилган рўйхатни беш иш куни мобайнида тасдиқлайди ва рўйхат асосида кўрсатилаётган хизматлар тури бўйича реестр тузиб, уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига ва молия бўлимига ижро этиш учун юборади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ногирон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар