...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болалар зарарли ахборотлардан қонунан ҳимоя қилинадилар


09:46, 11.09.2017 Жамият
 2 377

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича ваколатли органдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Мазкур ҳужжат 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган бўлиб, 24 августда Сенат томонидан маъқулланган. Қонун лойиҳаси 6 боб, 27 моддадан иборат.
 
Қонунда белгиланганидек, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи.
 
Мазкур ваколатли орган ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширишга ҳамда ахборот маҳсулотида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини, ахборот маҳсулотининг болаларнинг муайян ёш тоифасига мувофиқлигини ёки мувофиқ эмаслигини аниқлаш мақсадида уни экспертизадан ўтказишга жалб этиладиган экспертларни аккредитациядан ўтказишни амалга оширади ва уларнинг реестрини юритади. 
 
Шунингдек, мазкур орган болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги маҳаллий ҳамда хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.
 
Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари ўз ваколатлари доирасида болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг таълим олиш, билим орттириш ва мулоқот фаолияти жараёнида болаларга психологик ёрдам кўрсатади, таълим муассасаларида болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олмаган ахборот ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар