...
МЕНЮ
ONLINE TV

Боғдоддаги масжидда худкуш ўзини портлатиб юборди


15:49, 28.06.2016 Олам
 3 226

Террористик акт натижасида 12 киши вафот этди.

Бугун, 28 июнь куни Ироқнинг Боғдод шаҳрида жойлашган Абу-Грейб масжидига кирган худкуш ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда “Indian Express” нашри хабар беради.
 
Маълумотларга кўра, акт натижасида 12 киши вафот этган, 32 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
 
Айни вақтда ушбу теракт қайси террористик гуруҳ томонидан амалга оширгани аниқланмоқда.
 
Ушбу қўпорувчилик ҳаракати Фаллужада  ИШИД жангарилари устида қозонилган ғалабадан сўнг, Боғдоддаги биринчи теракт ҳисобланади.
Умида Якубова

Теглар:Боғдод Теракт Худкуш Масжид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!