Ҳозирча мазкур масала юзасидан Россия Федерацияси расмийлари бирон-бир баёнот бергани маълум эмас.
АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Нойерт хорижий ОАВ ходимлари учун ташкил қилинган брифингда Украина масаласига алоҳида тўхталиб ўтган. Бу ҳақда “Iz.ru” нашри хабар берди.
Хизер Нойерт БМТнинг тинчликпарвар кучларига кенг ваколатлар берилиши тарафдори. Унинг таъкидлашича, тинчликпарвар кучлар Украина ва Россия чегаралари яқинида жойлаштирилиши лозим.
Бу ҳолат Украина мамлакати суверенитетини тиклашга ёрдам беради, деб қўшимча қилган АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили.
“Исталган шундай кучлар Украинанинг барча эгаллаб олинган ҳудуди, жумладан, Россия билан чегарада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун кенг ваколатларга эга бўлиши керак”, деб айтган Хизер Нойерт.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Давлат департаменти минтақада тинчликпарвар кучларнинг жойлаштирилишини Украина фуқароларини ҳимоя қилишнинг бир воситаси сифатида кўрмоқда.
АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили БМТнинг тинчликпарвар кучлари қаерга ва қачон жойлашиши ҳақидаги кўрсатмасига доир ваколатлари бор ёки йўқлиги айтилмаган.
Ҳозирча мазкур масала юзасидан Россия Федерацияси расмийлари бирон-бир баёнот бергани ҳам маълум қилинмаган.

Ҳабибуллохон Азимов