...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳнозабонунинг қизи турмушга чиқяпти


14:48, 14.09.2017 Шоу-бизнес
 23 480

2016 йилнинг 14 март куни ўзбек санъати оғир жудоликка юз тутган эди.

Бугун, 14 сентябрь куни таниқли хонанда Шаҳнозабонунинг қизи Умидабону Йўлдошева турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда сайтимизнинг ишончли манбалари хабар қилди.
 
2016 йилнинг 14 март куни ўзбек санъати оғир жудоликка юз тутган эди. Хушовоз хонанда Шаҳнозабону 42 ёшида оғир хасталик сабаб вафот этди. Унинг бир қизи бор эди.
 
Шаҳнозабону мухлислари орасида “Қизалоғим” номли қўшиғи билан танилган. Уни ҳамон шу қўшиқ билан ёдга олишади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева шеъри билан айтилган ушбу қўшиқ Шаҳнозабонунинг яккаю ёлғиз қизи Умидага бағишланган эди.
 
Умида онасининг вафотидан сўнг тушкунликка тушиб қолди. Аммо волидасининг чала қолган ишларини якунлашга улгурди. Битмай қолган қўшиқларни тайёрлаб, мухлисларга тақдим этди.
 
Умидабону ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига онасининг суратларини жойлаштириб борар, унинг умр йўлига оид изоҳларни қолдирарди. Изоҳларнинг бирида у шундай ёзади:
 
“Аёл жим бўлди, соқов дедилар.
Аёл гапирди, эзма дедилар.
Аёл кулди, енгилтак дедилар.
Аёл йиғлади, шарманда дедилар.
Аёл ҳа деди, кўнгли бўш дедилар.
Аёл йўқ деди, манман дедилар.
Аёл кийинди, олифта дедилар.
Аёл севди, номуссиз дедилар.
Эркак севди, эркакчилик дедилар.
Хуллас, дея-дея аёлнинг умрини едилар...”.
 
Фурсатдан фойдаланиб, Умидабонуга оилавий бахт тилаб қоламиз. 

Теглар:Шаҳнозабону 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мырзабек
17:52 14.09.2017

Умидабонуга бахт тилайман.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!