...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик қарши курашиш бошқармаси директори Ўзбeкистонга келади


09:21, 31.10.2017 Жамият
 1 539

Тошкент шаҳрида “Терроризмга қарши кураш — чегарасиз ҳамкорлик” номли 5-сонли илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Бугун, 31 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Гиёҳвандлик ва жиноятчилик қарши курашиш бошқармаси (UNODC) ижрочи директори Юрий Федотов Тошкент шаҳрига ташриф буюради.
 
ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастурига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказида учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
 
Юрий Федотов томонидан бошчилик қилинаётган БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик қарши курашиш бошқармаси делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг “Терроризмга қарши кураш — чегарасиз ҳамкорлик” номли 5-сонли илмий-амалий конференцияда иштирок этади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Юрий Федотов ШҲТ МАТТ UNODC 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар