Аввалроқ, Россия Давлат Думасининг “очиқ минбар” йиғилиши Президент Ислом Каримов хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланган эди.
Мазкур йиғилишда Осиё давлатлари гуруҳи, Африка, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи, Ғарбий Европа каби ҳудудий гуруҳ номидан БМТ, қабул қилувчи мамлакат сифатида АҚШ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Россия Федерацияси Давлат Думаси “очиқ минбар” мажлисини Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан давлатимиз етакчиси хотираси ҳурматига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошлаган эди.
Маълумот ўрнида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йил 24 октябрда ташкил топган. Дастлаб, унга аъзо давлатлар сони 51та эди. Бугунги кунга келиб уларнинг сони 193тага етди. Ўзбекистон БМТга 1992 йилнинг 2 мартида аъзо бўлган.