...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ: Ҳужум натижасида Афғонистонда камида 25 киши вафот этди


10:49, 13.02.2017 Олам
 2 038

Халқаро Ҳарбий кучлар иттифоқининг Афғонистонинг Гилманд провинциясига ҳукуматга қарши гуруҳлар яширинган деган тахмин билан ҳужум қилиши оқибатида камида 25 нафартинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди.

Кеча, 12 февраль куни Афғонистондаги БМТ миссияси матбуот хизмати ўтган ҳафта, 9 ва 10 февраль кунлари Халқаро Ҳарбий кучлар иттифоқининг Афғонистонинг Гилманд провинциясига ҳукуматга қарши гуруҳлар яширинган деган тахмин билан ҳужум қилиши оқибатида камида 25 та тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлганини маълум қилди.
 
Дастлабки маълумотларда, 9 ва 10 февраль кунлари Халқаро Ҳарбий кучлар иттифоқининг Афғонистондаги Гилманд ҳудудида жойлашган Сангин шаҳрига ҳужуми натижасида камида болалар ва аёллар таркибида бўлган, 18 та киши ҳалок бўлгани эълон қилинган. Сўнгра, БМТ расмий манбаси бу ҳисоб энг камида 25 та тинч аҳоли вакилларини ташкил этишини афсус билан маълум қилди.
 
11 февраль куни Толибон ҳаракати Гилманд маркази, Лашкаргоҳдаги “Қобул Банк”и олдидаги Афғон Миллий Армиясининг аскарларига зиён етказиш мақсадида портлашни уюштирганди. Воқеа жойидаги портлаш оқибатида, энг камида етти киши қурбон бўлиб, кўпчилик турли даражадаги тан жароҳатини олган.
 
Мамлакатдаги Гилманд инқирози ўтган 2016 йилда ҳам аянчли тус олган. Расмий маълумотга қараганда, шаҳардаги қуролли тўқнашувлар натижасида 891  киши ҳалок бўлган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Афғонистон БМТ Халқаро Ҳарбий кучлар иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!