...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтди


10:36, 13.02.2017 Олам
 2 704

Туркманистон президентлигига 9 нафар номзод даъвогарлик қилди. Улар орасида президент Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам бор.

Туркманистонда 12 февраль куни президент сайлови ўтказилди. Сайлов қонунда белгиланган тартибда ўтганлиги қайд этилди. Бу ҳақда “Trend.az” сайти хабар тарқатди.
 
Сайлов 2587 та участкада ташкил этилди. Улардан 39 таси Туркманистоннинг чет давлатлардаги дипломатик миссиялари биноларида фаолият олиб борди. Хориж манбаларида сайловчиларнинг 97,27 фоизи овоз берганлиги айтилмоқда.
 
Туркманистон президентлигига 9 нафар номзод даъвогарлик қилди. Улар орасида президент Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам бор.
 
Туркманистоннинг 2016 йил 14 сентябрда Конституцияга киритилган ўзгартишларга кўра, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди. Шунингдек, номзоднинг 70 ёшдан кичик бўлиши лозимлиги ҳақидаги чеклов ҳам бекор қилинди.
 
Халқаро экспертларнинг кузатуви остида ўтган сайлов натижалари 7 кундан кечикмаган ҳолда эълон қилиниши лозим. 
Дурдона Расулова

Теглар:Туркманистон Президенти сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!