Туркманистон Республикасида ўтказилган президентлик сайлови натижалари бугун, 13 февраль куни эълон қилинди.
Мамлакатни айни вақтда бошқариб турган президент Бердимуҳамедов, ўтказилган сайловда президентликка даъвогар бўлган тўққизта етакчи ичидан, умумий сайловчиларнинг 97,69 фоиз овози билан янги муддатга сайланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан сал аввал, Туркманистондаги президентлик сайловида умумий аҳолининг 97,27 фоизи иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.