...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ ҳисоботи: “Дунёнинг ҳар тўртинчи одами давлат хизматлари учун пора беради”


14:59, 10.12.2017 Олам
 2 034

Ривожланаётган айрим мамлакатларда коррупция билан боғлиқ зарарлар, расмий ривожланиш кўрсаткичидан 10 баравар ортиқдир.

Маълумки, 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш кунидир. БМТ ҳар доим, порахўрлик – ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ривожланишига путур етказадиган жиноят эканлигини эслатиб туради. Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, ҳозирда бирор мамлакат коррупциядан холи эмас.

БМТнинг ҳисоботида жаҳон бўйича глобал коррупция ҳажми, айни вақтда “қўрқинчли” миқдорга етгани таъкидланган.

Жаҳонда йиллик пора сифатида берилаётган маблағ миқдори 1 триллион баҳоланмоқда. БМТнинг Ахборот маркази маълумотларига кўра, коррупция билан ҳолатлар сабабли жаҳон иқтисодиёти айни пайтда 2,6 триллион йўқотмоқда.

Хабарда айтилишича, ривожланаётган айрим мамлакатларда коррупция билан боғлиқ зарарлар, расмий ривожланиш кўрсаткичидан 10 баравар ортиқдир.

Шунингдек, сайёрамизнинг деярли ҳар тўртинчси фуқароси давлат хизматлари учун мурожаат қилганларида пора беришган мажбур бўлганлар. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Коррупция БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!