ДАИШ 2015 йилда 400-500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни “ишлаб топган”.
Бугун, 10 февраль куни БМТнинг Сиёсий масалалар бўйича бош котиби ўринбосари Жеффри Фелтман ДАИШ террористик гуруҳининг асосий моддий манбаи нефть савдосидан тушишини маълум қилди. Бу ҳақда “Aif.ru” нашри хабар беради. Гарчи уларнинг моливий манбаига қарши кураш резолюцияси қабул қилинган бўлса-да, 2015 йилда ДАИШ томонидан нефть ва нефть маҳсулотлари савдосидан тушган пул миқдори 400-500 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
“ДАИШнинг асосий моддий манбаи нефть ва нефть маҳсулотларидир. Бундан ташқари, улар ўзлари ҳукмронлик қилаётган ҳудудлардаги табиий бойликлар, мусодара моллари, археологик ишлар кетаётган жойларни ўмариш каби бир қатор турли йўллар билан маблағларини кўпайтирмоқда. Энг ёмони ДАИШ жангарилари бошқа ҳудудларни қўлга олган жиноий гуруҳлар билан тил бириктириб улар орқали ғаразли ниятларини амалга оширишга ҳам ҳаракат қилмоқда”, – дейди Фелтман.