
Автомобилда йўловчилар ташиш билан ноқонуний (лицензиясиз) шуғулланган 42 нафар фуқаро 31,4 миллион сўм жарима тўлади.
Бироқ, ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига турли хил қонунбузарлик йўллари билан даромадини оширишни кўзловчи “тадбиркор”лар ҳам афсуски учраб турибди.
Соҳа вакиллари жамоатчилик эътиборини тортиш мақсадида таҳририятимизга юборган маълумотларда ана шундай ҳуқуқбузарликлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилгани ҳақида билдирилган.
Келинг, давлат солиқ органлари томонидан жорий йилнинг 21 сентябридан 27 сентябрига қадар ўтказилган назорат тадбирлари натижалари билан танишамиз...
Мазкур тадбирлари давомида жами 2525 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.
Шулардан давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 888 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 1637 нафар шахсга нисбатан 362,2 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.
Шу жумладан:
– савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 311 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан 465,8 миллион сўм,
шундан:
а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳолатлари бўйича 225 нафар шахсга нисбатан 33,6 миллион сўм;
б) назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 66 нафар шахсга нисбатан 9,8 миллион сўм;
в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 16 нафар шахсга нисбатан 2,3 миллион сўм;
г) нархларни асоссиз равишда ошириш ҳолатлари бўйича 4 нафар шахсга нисбатан 0,6 миллион сўм маъмурий жарималар;
- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар-жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 22 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 16,4 миллион сўм;
- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 154 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 23,1 миллион сўм;
- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 108 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 16,1 миллион сўм;
- ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 87 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмига асосан 13,1 миллион сўм;
- автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 42 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддасига асосан 31,4 миллион сўм;
- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 682 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 102,1 миллион сўм;
- дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 9 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 3-қисмига асосан 13,5 миллион сўм;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 222 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан 99,7 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди.