Рақобатларга бой кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб бошқа очилмади, жамоалар танаффусга 0:1 ҳисобида йўл олишди.
Учрашув икки кун аввал Манчестер шаҳрида содир бўлган теракт учун бир дақиқалик сукут билан бошланди.
Ўйиннинг илк дақиқаларини “Манчестер Юнайтед” футболчилари рақиб дарвозаси томон кетма-кет ҳужумлар уюштириш билан бошлашди.
Тўп назоратини қўлга олган “Аякс” футболчилари майдон марказида 105 миллионга “Ювентус”дан харид қилинган Поль Погбани очиқ қолдиришди. Погбанинг дарвоза томон йўллаган зарбаси “Аякс” ҳимоячисига тегиб, рикошет ҳолатида дарвозадан жой олди.
Рақобатларга бой кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб бошқа очилмади, жамоалар танаффусга 0:1 ҳисобида йўл олишди.
Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида бурчак тўпидан сўнг Крис Смоллинг бош билан берган зарбаси “Аякс” ҳимоячисига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Хенрих Мхитарян ажойиб тарзда дарвозага йўналтирди.
Ўйин якунига қадар “Аякс” ҳисобни тенглаштириш учун “МЮ” дарвоазаси олдида ҳужумлар уюштиришга эришишди. Аммо бугун “Манчестер Юнайтед”нинг барча футболчилари фақат ғалаба учун майдонга тушишганини исботлашди.
Шу тариқа, “МЮ” Европа Лигаси финалида ғолиб чиқиб, кейинги мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди ва тарихий натижани қайд этди.
Европа Лигаси, финал
“Аякс” – “Манчестер Юнайтед” 0:2 (0:1)
Голлар: Погба (17), Мхитарян (48).
“Аякс”: Онана, Санчес, Ридевалд, Велтман, Зиеш, де Лигт, Шене (ван де Бек 70), Классен, Юнес, Траоре, Дольберг (Нерес 62).
“Манчестер Юнайтед”: Ромеро, Валенсия, Смоллинг, Дармиан, Блинд, Погба, Эррера, Мата (Руни 90), Феллаини, Мхитарян (Лингард 74), Рэшфорд (Марсьяль 84).
Огоҳлантиришлар: Мхитарян 31, Феллаини 52, Велтман 58, Юнес 64, Мата 78.