...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бетоб бўлиб қолган Назарбоев Арманистонга бора оладими?


12:27, 12.10.2016 Олам
 2 728

Назарбоев даволанишда. 13 октябрда эса уни муҳим учрашув кутиб турибди.

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг шамоллаб қолгани сабабли даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг соғайгани тўғрисида маълумотлар йўқ.
 
Бироқ, Арманистон Давлат матбуот хизмати Арманистон президенти Серж Саргсян Назарбоевни расмий учрашувга таклиф этгани тўғрисида маълумот берган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Хабарда “Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 13 октябрь куни Серж Саргасяннинг таклифига кўра Арманистонга расмий ташриф буюради”, деб ёзилган.
 
Келаётган пайшанба куни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг “Мамлакат коллектив хавфсизлиги кенгаши” бўлиб ўтади.
 
Ушбу йиғинда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
 
Назарбоев тиббий даволанишда экани бизга маълум, Қозоғистон ҳукумати вакиллари унинг соғлиғи борасида ҳеч қандай маълумот бермаган. Президентнинг 13 октябрдаги йиғинга бориш-бормаслиги тўғрисида ҳам бирор изоҳ йўқ. Бу масалага йиғин бўлиб ўтадиган куни ойдинлик киритилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам соғлиғидаги муаммолари туфайли БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясига кетаётганида ортга қайтишга мажбур бўлган эди.
 
У Истанбулда бир неча кун тиббий муолажа олганидан сўнг, мутахассисларнинг таклифига кўра, Москва марказий клиникасида даволанган. Атамбаев қисқа муддатли истеъфога чиқди ва соғайганидан сўнг, 1 октябрдан яна ўз вазифасига қайтган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!