Мамлакатлардаги бензин нархларида сезиларли фарқлар мавжуд.
Ҳалқаро миқёсда нефт маҳсулотлари хусусан, бензинга талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Бензин нархи эса кўпгина давлатлар иқтисодиёти учун ҳаётий аҳамиятга эга.
Дунё мамлакатларида бензиннинг 2018 йил 26 февраль ҳолатига кўра нархларини эълон қилинди, унга кўра, бензиннинг ўртача нархи дунё бўйича 1.15 АҚШ долларини ташкил қилган.

Шуни таъкидлаш керакки, мамлакатлардаги бензин нархларида сезиларли фарқлар мавжуд.
Жаҳонда бензиннинг энг арзон нархи Венесуэллада, энг қиммати эса Исландияда кузатилган.
Табиийки, бой, ривожланган мамлакатларда нархлар юқори, камбағал ва нефт ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи мамлакатларда нархлар нисбатан паст.
Биргина истисно, иқтисодий ривожланган давлат Америка Қўшма Штатларида учрайди, яъни у ерда бензин нисбатан арзон.
Мамлакатлардаги бензин нархларининг фарқлилиги, у ердаги солиқ ва субсидиялар билан боғлиқ.
Барча мамлакатлар ҳалқаро бозорларда нефтни бир хил нархда олиш имкониятига эга. Аммо улар турли солиқларни қўшишлари оқибатида бензин нархлари турлича кўриниш ҳосил қилади.
Марказий Осиё давлатлари орасида Туркманистон бензин нархи пастлиги бўйича биринчи бўлиб турибди. У ерда 1 литр бензин нархи 0.43 доллар туради.
Қозоғистонда 1 литр бензин нархи 0.55, Қирғизистонда эса 0.65 долларга тенг.
Ўзбекистонда бензиннинг энг паст нархи 3800 сўм.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда бензин нархи охирги марта 2017 йил 15 ноябрда кўтарилган. Ўшанда бензин нархлари деярли 30 фоизга ошган эди.

Суннатилла Абдуллаев