...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бен Ладенни топишда ёрдамлашган шифокор АҚШ ва Покистон можаросига сабабчидир


20:33, 30.04.2018 Олам
 6 339

Шифокор Покистондаги қамоқхоналардан бирида ушлаб турилгани айтилмоқда.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси халқаро террорчи Усама бин Ладенни топишда ёрдамлашган покистонлик шифокорнинг қамоқдан қочишига кўмаклашмоқчи. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.
 
Таъкидланишича, шифокор Шакил Афридий ҳозирда Покистондаги қамоқхоналардан бирида ҳибсда сақланмоқда.
 
Покистон Идралараро разведкаси бошлиғи МРБнинг ушбу режасидан хабардорлигини билдириб, маҳбусни қаттиқ қўриқлашни буюрганини маълум қилган.
 
Ўз навбатида МРБ бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.
 
Шифокор ўтган йилнинг декабр ойида ҳам АҚШ разведкаси томонидан қамоқдан олиб қочилиши режалаштирилаётганида у бошқа қамоқхонага хуфёна кўчирилган эди.
 
Маълумот ўрнида, Афридий 2011 йилда бин Ладеннинг уйига оддий эмловчи шифокор бўлиб кирган ва террорчининг оила аъзолари ва ўзининг ДНКларидан анализ олишга эришган. Шу тариқа АҚШ разведкаси ҳақиқий террорчини топган ва ўлдирган эди.
 
Шундан кейин Покистон ҳукумати шифокорни умрбод қамоққа маҳкум қилган.
 
Покистон ҳеч қандай изоҳсиз амалга оширилган бу хатти-ҳаракатларда АҚШни кескин айблаб келади. АҚШ бўлса, ўтган вақт давомида Покистондан шифокорни топширишни сўраб келмоқда.
Темур Назаров

Теглар:Бин Ладен террорчи Покистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!